Германия канцлери Украинага «Leopard 2» танкларини етказиб беришини эълон қилди

0

Германия канцлери Олаф Шольц Берлиннинг Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва бу мамлакатга Leopard 2 танкларини юбориш қарорини эълон қилди. Бу ҳақда чоршанба куни ҳукумат вакили Штеффен Хебештрейт маълум қилди. «Ушбу қарор Украинани қўлдан келганча қўллаб-қувватлаш бўйича таниқли йўналишимизга мос келади. Биз халқаро майдонда яқин ҳамкорликда ҳаракат қиламиз” – деди Шольц.

Ҳисоботда қайд этилишича, бу қарор Германиянинг энг яқин Европа ва Ҳалқаро ҳамкорлари билан олиб борилган интенсив маслаҳатлашувлар натижаси бўлган.

«Украина учун тезда иккита Leopard 2 танк батальонини ташкил этиш мақсади қўйилган. Биринчи босқичда Германия унинг таркибига Бундесвер захираларидан 14 та Leopard 2 А6 танклари киради. Қолган европалик ҳамкорлар ҳам ўз қисми учун Leopard 2 танкларини ўтказади. Яқин вақт ичида Украина танк экипажларини тайёрлаш Германияда бошланади”, — дейилади Хебештрайт баёнотида.

Украина учун қўллаб-қувватлаш пакети логистика, ўқ-дорилар ва тизимларга техник хизмат кўрсатишни ҳам назарда тутади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here