Сербия Республикаси раҳбари: «Россия Европага арзон энергия ресурсларини етказиб бериб, хатога йўл қўйган»

0

Россия 40 йилдан ортиқ вақт давомида Европани арзон энергия ресурслари билан таъминлаб, даҳшатли хатога йўл қўйди. Бу ҳақда Сербия Республикаси (БиГ) раҳбари Милорад Додик Босния телеканалларидан бирига берган интервьюсида айтиб ўтди. Сербиялик сиёсатчининг фикрича, бугун Европа “етакчисиз қолган”.

«Европа аянчли ҳолатда, кучини йўқотган. Европада ресурслар, хом-ашё ва энергия йўқ, агар у энергия соҳасида келажакни хоҳласа, ташқи бозорга таяниши керак. Энг яқин ва тижорий жиҳатдан фойдали бозор бу Россия», – деди БиГ Президиумининг сербиялик аъзоси.

Додик, Европа узоқ вақтдан бери Россиядан келадиган арзон энергия манбалари туфайли ривожланаётганини таъкидлади.

«Албатта, Ғарб, Европа ва АҚШ аниқ йўқ бўлиб кетмайди, бироқ Европа ҳозирги вазиятда ўз ўрни ва ролини ҳисоблай олмади ва жаҳон жараёнларининг энг катта қурбонига айланди», — дея қўшимча қилди Додик.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here