Чегара делимитацияси бугун якунланади, деди Қирғизистон раҳбари Ўзбекистон президенти билан учрашувда.
“Бугун биз қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация қилишни якунлаяпмиз. Бу ҳақиқатан ҳам тарихий воқеа. Биз мулоқотга ва ўзаро мақбул ечимларни излашга тайёрлигимизни намойиш этдик. Ишончим комилки, чегаралар масаласига чек қўйиб, биз келажак авлодларимиз камолотига мустаҳкам пойдевор қўямиз”, деди Жапаров.
Кеча Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга давлат ташрифи бошланди. Бугун раҳбарларнинг расмий учрашуви бўлиб ўтмоқда.