АҚШ элчихонаси ўзбек-қирғиз муносабатларига ижобий баҳо берди

0

Америка Қўшма Штатларининг Бишкекдаги элчихонаси Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар, муносабатлар ва ҳамкорлик масалаларига юқори баҳо берди.

«Америка Қўшма Штатлари Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлашга содиқлигини намойиш этишдаги муваффақиятли саъй-ҳаракатларини олқишлайди.

Баҳсни эмас, дипломатия йўлини танлаган икки томон Марказий Осиёдаги ҳамкорлик иқтисодий ривожланиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш учун зарур эканини таъкидлашди»,– дейилади элчихона хабарида.