Норин дарёси дамбасининг емирилган қисми тикланмоқда

0

Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев Норин дарёси дамбасининг емирилган қисмига борди.

Дамбани тиклаш ишларига 112 та махсус техника воситалари жалб этилган бўлиб, дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида 990 м³ харсангтош ва 765 м³ шағал тўкиляпти.