Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, мамлакат ҳудудида маҳаллий вақт билан 28 январь куни соат 18:13 да (28.01.2023 йил, Гринвич бўйича 13:13 да) зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Андижон вилояти, Хонобод тумани. Зилзила координаталари: 40,83 градус шимолий кенглик; 73,12 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 331 км жанубий-шарқда.