Хоразмда зовурга тушиб кетган «Nexia-3» қутқарилди

0

Бугун, 28 январь куни соат 08:23 да Хоразм вилояти ФВБга “Nexia-3” русумли автомобил ҳайдовчиси эҳтиёцизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, Урганч шаҳар Наврўз шаҳарчасидан оқиб ўтвчи зовурга тушиб кетганлиги тўғрисида хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилларга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилларни зовурдан олиб чиқди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.