Эронда кучли портлаш содир бўлди

0

Эроннинг Исфаҳон шаҳрида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда якшанба куни IRNA ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Ҳодиса мамлакат Мудофаа вазирлигининг ўқ-дорилар ишлаб чиқариш марказларидан бирида содир бўлган. Ҳозирда мавжуд маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.