Исроил қамоқхоналар бошқармаси босим ва изоляция қилиш усулларидан фойдаланган ҳолда Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар учун бўлимларга рейдлар уюштирди.
Фаластин Озодлик Ташкилоти (ФОТ) маълумотларига кўра, рейдлар Офер, Мажду ва Негев қамоқхоналарида ўтказилган.
Ўнлаб маҳбуслар руҳий босим ўтказиш мақсадида бошқа қамоқхона ёки камераларга ўтказилди, баъзилари эса бир кишилик камераларга жойлаштирилди.
Фаластинлик ташкилоти Исроил кучлари фаластинликларга қарши провокацион ҳаракатларини кучайтирганини, хавфсизлик кучларининг ҳаракатлари фонида маҳбуслар оғир руҳий стрессни бошдан кечирганини таъкидлади.
Фаластин миллий ҳаракатининг Фавқулодда вазиятлар бўйича олий қўмитаси маҳбусларни Дамон, Офер, Мажду ва Негев қамоқхоналаридаги жиноятлар жавобсиз қолмаслигига ишонтирди.
Исроил қамоқхоналарида 4700 га яқин фаластинлик сақланмоқда, улардан 29 нафари аёл ва 150 нафари бола.