Нукусда кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди. Ҳодисада 2 киши жароҳатланган

0

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар “Темир жол” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 29 январь куни соат 16:15 ларда Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙда жойлашган 4 қаватли уйда дастлабки маълумотларга асосан ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари ҳамда Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.