Озарбайжон авиакомпанияси Бокудан Урганчга парвозларни йўлга қўйди

0

Боку-Урганч йўналишидаги илк рейс 28 январь куни соат 22:33 да Урганч аэропортига келиб қўнган. Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Урганч Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги тўртинчи шаҳар бўлди. Бунга қадар Тошкент, Самарқанд ва Фарғонага парвозларни амалга ошириб келаётган эди.