Перудаги автобус ҳалокатида 25 киши қурбон бўлди

0

Перуда ичида 60 нафар йўловчи бўлган автобус ҳалокатга учради.

«Талара провинциясидаги Панамерика шоссесининг 121-километрида 60 йўловчиси бўлган автобус пастликка қулаб тушди», — дейилади манбада.

Қайд этилишича, сўнгги маълумотларга кўра, 25 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, воқеа эрталаб соат учларда Эл-Альто ва Лос-Органос ҳудудларини боғлайдиган жойда содир бўлгани кўрсатилган.

РБК