Қашқадарёда фуқарони интернетда танишган дўсти 20 млнга чув туширди

0

Қашқадарёда интернет орқали танишган кишисининг пластик картаси ҳисобидан катта миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Деҳқонобод тумани Истиқлол МФЙда яшовчи Н.Ю. ариза билан мурожаат қилган. Фуқарога кўра, ижтимоий тармоқ орқали танишган шахс унинг телефон рақами ва бошқа маълумотларни олиб, пластик картасидан жами 19 млн 834 минг 500 сўм пулларини ўзлаштириб олган.

ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳар “Бўстон” МФЙда яшовчи A.A. содир қилгани аниқланиб, ундан ҳодисага боғлиқ ашёвий-далиллар тегишли тартибда расмийлаштирилган.