Туркияда рўй берган автобус иштирокидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

0

Туркиянинг Кайсери вилоятида автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳатланди. ОАВ тарқатган хабарга кўра, автобус катта йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилиб кетган.

Маълумотларга кўра, автобус Малатядан Истанбулга кетаётган бўлган. Воқеа жойига кўплаб қутқарувчилар ва тез ёрдам бригадалари жалб қилинган.

Қайд этилишича, уч киши воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган. Шунингдек, уч нафар ярадорнинг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.

Автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинган.