Бугун, 30 январ куни соат 08:20 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Чорвоқ” қўрғонидаги 2 қаватли уйнинг хонадонларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, юзага келган кинетик зарба натижасида хонадон девор ва шифтига шикаст етган.
Воқеа жойига зудлик билан туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб борган. Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ҳодимлари чиқишган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон ва Нукусдаги кўп қаватли уйда газ портлагани ҳақида хабар берган эдик. Қорақалпоғистонда портлаган уйда 5 нафар фуқаро вафот этгани ҳамда битта бола қутқариб олингани айтилганди.