Бу ҳақда Россиянинг Челябинск вилояти губернатори ўринбосари Иван Куцевляк маълум қилди.
“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхона ходимлари Челябинск вилоятида бўлиб, ҳудуд губернатори ўринбосари Иван Куцевляк билан мулоқот ўтказишган.
🔸Куцевляк Ўзбекистон ҳудудлари ва Челябинск вилояти ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича катта салоҳият борлигини қайд этди.
🔸Учрашувда шу йилнинг иккинчи чорагида Челябинск шаҳрида “Made in Uzbekistan” маҳсулотлар кўргазмасини ўтказиш таклифи билдирилди.