ИИВ Киберхавфсизлик маркази ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаро Е.А. марказга ариза билан мурожаат қилиб, Телеграм мессенжери орқали «Жамшид Хожаев» номли номаълум профиль эгаси унинг расмларини ўзига жўнатиб, 5.000.000 сўм миқдорида пул талаб қилганлигини, агар ушбу пулларни бермаса интернет ижтимоий тармоқларига суратларни тарқатиб юборишини айтиб қизни қўрқитганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик қилиб пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс, Қўнғирот туманида яшовчи, 1985 й.т., Р.С. эканлиги аниқланган.
Р.С. пулларни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Р.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.