Пойтахтда 424 та боғча бугундан ўз фаолиятини бошлади

0

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хизмати хабар бермоқда.

«30 январдан Тошкент шаҳридаги 424 та мактабгача таълим ташкилоти навбатдан ташқари таътилдан сўнг ўз фаолиятини бошлайди. Ҳозирда улардаги ҳаво ҳарорати талаб этилган меъёрда» дейилади хабарда.

Айни кунларда иссиқлик таъминоти тикланаётган 25 та МТТ эса ҳафта давомида босқичма-босқич очилади.