Қорақалпоғистондаги воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди

0

2023 йилнинг 29 январь куни соат 16.00 ларда Нукус шаҳри, “Темир жол” МФЙ 22-кичик туманида жойлашган 8/1-сонли 4 қаватли турар-жой биносида хонадонларнинг бирида сизиб чиққан табиий газ чақнаши оқибатида портлаш содир бўлиб, айрим хонадонларга зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда айбдор шахслар доирасини аниқлаш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал этилмоқда.