1964 йилда “Адамлар оиласи” фильмидаги Венздей роли билан танилган америкалик актриса Лиза Лоринг 65 ёшида вафот этди.
Актрисанинг ўлим сабаби инсульт эди. Нашрнинг ёзишича, Лоринг ҳаётининг сўнгги уч кунини шифохонада шифокорлар назоратида ўтказган.
Лиза Лоринг 1958 йил 16 февралда туғилган. Олти ёшида у Венздей ролини ўйнаб, “Аддамслар оиласи” телесериалини суратга олишда иштирок этди. Лойиҳа 64 қисмдан иборат бўлиб, икки йил давомида – 1964 йилдан 1966 йилгача чиқарилган.
Лорингнинг Аддамс оиласидаги рақси Тим Буртоннинг “Wednesday” сериалидаги Женна Ортега рақси учун илҳом манбаи бўлди .