Хитойнинг Япониядаги элчихонаси ва консуллиги якшанба кунидан бошлаб японларга визалар беришни тиклади. Бу ҳақда Хитойнинг Токиодаги элчихонаси хабар берди.
“Бугундан бошлаб Хитойнинг Япониядаги элчихонаси ва консуллиги Хитойга саёҳат қилувчи япон фуқаролари учун мунтазам визалар беришни қайта тикламоқда”, — дея хабар берди Хитой элчихонаси ва консуллиги WeChat’да.
10 январь куни Хитойнинг Токиодаги дипломатик ваколатхонаси японияликларга визалар бериш тўхтатилгани ҳақида маълум қилганди.