Самарқанд шаҳрида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган 64 ёшли аёлни автобус уриб юборди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд шаҳри Бедил кўчасида содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 64 ёшли пиёда олган жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Эрталаб ишни бошлашга кетаётгандим. Аёл югуриб ўтиб қолди, кўрдим, тормоз босдим, автобусда секин келаётган эдим, лекин фойдаси бўлмади. Фуқарога биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида унга қараганимда юрак уриши тўхтаганди. Тез ёрдам чақирдим, улар ҳам жони узилганини айтди”, – дейди ҳайдовчи.