Кимлар кетди ва кимлар келди?

0

Президент қарори билан яна бир қатор вазирларга ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўз А хабар бермоқда.

Президент қарори билан:

Омонулло Насритдинходжаев тоғ-кон ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Аъзам Кадирходжаев тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига;
Азизхўжа Қобилов тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди (аввал — Президент Администрацияси масъул ходими эди).

Шамсиддин Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Дурдона Рахимова ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
Шахрилло Махмудов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
Мурад Исмаилов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Абдулло Аслонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Обиджон Қудратов табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Жусипбек Казбеков табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига;
Шерзод Хабибуллаев Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Эркин Мухитдинов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
Жамшид Абруев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);
Мирзохид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
Озода Парпибаева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Баҳодир Умурзаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимидан;
Содиқжон Турдиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
Абдулла Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
Мухтар Мухитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Бахтиёр Камалов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;
Дилшоджон Ходжиахмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;
Зафар Ирисбоев Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфисизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Баходир Юсупалиев ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;
Анвар Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.