Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосарлар тайинланди

0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Президент қарори билан:

Усмон Шарифхўжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
Темуржон Комилов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
Дилшод Кенжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
Узоқбой Бегимқулов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
Алишер Уббиев мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Баходиржон Онорбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
Нодир Муслитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан;
Иброҳим Джураев бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан;
Воҳобжон Ражапов бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида амалга оширилган тайинловлар ҳақида хабар берилганди.