Метан «заправка»лар босқичма-босқич ишга тушишни бошлайди

0

Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналида маълум қилинди.

«Расмийлардан олган маълумотларимизга кўра, бугун – 30 январдан бошлаб айрим АГТКС (метан қуйиш шохобчаси) фаолияти қайта тикланган.

АГТКСлар ҳозирча маълум график асосида ишлаб туради, газ босими меъёрига келишига қараб (тахминан 2-3 кунда) республикадаги барча шохобчалар одатдаги режимда фаолият юритиши кутилмоқда»,–дейилади хабарда.