Президент қарори билан:
▪️Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
▪️Шахлохон Турдикулова олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
▪️Сарвархон Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;
▪️Олимжон Тўйчиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимига;
▪️Мажит Каримов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.