Тожикистон терма жамоаси сардори Ахтам Назаров “Андижон” клубига ўтди

0

30 ёшли ҳимоячи янги клуби билан Анталиядаги йиғинга йўл олди ва у ерда 2024 йил охиригача шартнома имзолайди.

“Истиқлол” ҳамиша қалбимда! Мен ҳар доим жоним билан сизлар билан бўламан ва сизлар учун қайғураман!”, – дея 10 йил давомида ўйнаган жамоаси билан хайрлашди.

Ўтган мавсумда “Андижон” Ўзбекистон Суперлигасига қайтган бўлса, эндиликда биринчи давра олдидан ўз таркибини янги келганлар билан мустаҳкамламоқда.