Уйқусизликдан халос бўлиш йўли осон

0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

‍️ Жисмоний фаоллик, хусусан, спорт билан мунтазам шуғулланиш уйқусизликдан халос бўлишда катта ёрдам беради.

Бироқ бундай машғулотларни ухлаш олдидан бажармаслик мақсадга мувофиқ.

️ Шу билан бирга, куннинг иккинчи ярмида таркибида кофеин бўлган ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш, ухлашдан аввал эса қаҳва ёки аччиқ чой ичиш мутлақо мумкин эмас.

‍️Бунинг ўрнига, ётишдан 5-10 дақиқа олдин тинчлантирувчи машқлар бажариш, сокин мусиқа тинглаш ва илиқ ванна қабул қилиш ухлашга ёрдам беради.

️ Бироқ шифокор кўрсатмаси бўлмаса, зинҳор ухлатувчи дориларни қабул қилиш керак эмас.

Энг муҳими, бир вақтда уйқуга ётиб, бир вақтда уйғонишга ҳаракат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.