Ўзбекистон мактабларида айрим фанлар бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

0

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йилидан бошлаб 6 та фан ўтилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалди. Уларда жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология, тарбия фанлари ўтилмаслиги ҳақида айтилган эди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарларни рад этди.

“Тарқалаётган хабарлар 2020 йил карантин даврида чиққан эски хабарлар бўлиб, бу чоралар пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида жорий этилган. Айни дамда ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қиламиз”, — дейилади вазирлик баёнотида.