Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг шу ҳафта Филиппинга ташрифи чоғида АҚШнинг ҳарбий базаларга киришини кенгайтириш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда.
Вашингтон Хитойнинг Тайванга қарши ҳар қандай ҳаракатини олдини олиш мақсадида Филиппинда ўз таъсирини кенгайтиришга интилмоқда, Манила эса Жанубий Хитой денгизида ўзининг ҳудудий даъволарини илгари суришга ҳаракат қилмоқда.