«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоққа мотивацион пост жойлаштирди.
Португалиялик машғулотдаги суратини жойлаштириб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди: «Машаққатли меҳнат ҳеч қачон тўхтамайди».
Эслатиб ўтамиз, Роналду ва «Ан-Наср»ни 3 февраль куни Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал-Фотиҳ»га қарши беллашув кутиб турибди.
Ҳозирча 37 ёшли форвард риёдликлар сафида 2 та расмий учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади.