Наманганда «Қуръони Карим» ноёб қўлёзмасини ўғирлаган жиноятчилар жавобгарликка тортилди

0

2022 йилнинг 9 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси  соат 00:04ларда номаълум шахслар Чортоқ тумани Балиқкўл МФЙда жойлашган “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳида мавжуд бўлган “Қуръони Карим” китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди раиси Иброҳим Жабборовнинг маълум қилишича, Наманганда «Қуръони Карим» ноёб қўлёзмасини ўғирлаган жиноятчилар жавобгарликка тортилди

Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, 2022 йил 10 август куни 2 марта судланган Э.Абдусатторов Наманган шаҳрида истиқомат қилган эски таниши ва жиноий шериги Р.Шоисаев билан бирга бу жиноятни содир этган.