Қирғизистон ҳукумати пиёз экспортини тақиқлади

0

Чеклов озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда пиёз, кўк пиёз ва бошқа пиёзли сабзавотларнинг нархини ушлаб туриш мақсадида жорий этилди, деб ёзмоқда @Sputnik_Kyrgyzstan.

Аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон томонидан пиёз экспортига тақиқ жорий қилинган эди. Тожикистон пиёздан ташқари сабзи ва картошка экспортини ҳам тақиқлади.

“Пиёз тақчиллиги” Ўзбекистон ва Покистонда ҳосил яхши бўлмагани ва совуқ ҳаво сабаб юзага келди.