Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди

0

💬“6 январь куни Қўшработ туманида 5 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш (ботулизм) ташхиси билан ётқизилган”, дейилади бош прокуратура хабарида.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 24 ёшли Э.Ш. (эркак) 14 январь куни, 26 ёшли Э.Д. (аёл) 26 январь куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Санитария-эпидемиология қўмитаси овқатдан заҳарланиш асосан уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида содир бўлишини эслатиб ўтган.