Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

0

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ташриф давомида саноат корхоналари ва янги уй-жойларни кўздан кечириш, ёшларга касб ўргатиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишиш режалаштирилган.

Давлати раҳбари Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам бўлади.