🔹Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2023 йил 1 февраль куни соат 08:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, КХАЙ кўчасида, 5-уй олдида тўхтаб турган, фуқаро А.Б.га тегишли «Captiva» русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
🔥Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
🔹Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.