«Тесла» 2022 йилда рекорд даражада фойда кўрган

0

2022 йилда «Тесла» компанияси юқори инфляция, иқтисодий муаммолар ва таъминот занжири муаммоларига қарамай, молиявий йилда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ даромад олди. Юлдузли тадбиркор Илон Маскнинг электромобил компания кўрган соф фойда ўтган йилга нисбатан 128 фоизга ошиб, 12,6 миллиард долларга (2021 йилда 5,5 миллиард доллар) бойиди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати АҚШ фонд биржаси ёпилгандан сўнг маълум қилди. Таъкидланишича даромад ҳам 51 фоизга ўсиб, 81,5 миллиард долларни ташкил этди.

Илон Маскнинг фикрича сўнгги вақтларда нархларнинг пасайиши буюртмаларнинг кўпайишига олиб келган.

“Биз ҳозирда ишлаб чиқариш ҳажмидан деярли икки баравар кўп буюртмаларни қабул қилмоқдамиз”, – деди миллиардер.

«Тесла» 2023 йилда “ишлаб чиқаришни имкон қадар тезроқ кенгайтиришни” мақсад қилган ва ҳали ҳам йиллик ўсишни 50 фоизга оширишни мақсад қилган. Яқинда компания махсулотлари нархларининг камайтирилиши инвесторлар талаби пасайиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини кучайтирган эди.

Йилнинг сўнгги чорагида «Тесла» соф даромадилари 59 фоизга ошириб, 3,7 миллиард долларни ташкил этди, бу ҳам янги рекорд ҳисобланади. Декабрь ойи якунигача бўлган сўнгги уч ой ичида сотувлар 37 фоизга ошиб, 24,3 миллиард долларга етган. Шундай қилиб, муваффаққият компания таҳлилчилари кутганидан ҳам ошиб кетди.

Рекорд рақамларга қарамай, «Тесла» ўтган йили фонд бозорида қийинчиликка дуч келди. 2022 йилда акциялар нархи тахминан 65 фоизга арзонлашди. Бироқ, ҳисобот эълон қилингандан сўнг, акциялар 5 фоиздан кўпроққа o‘sdi.Ilon Маскнинг мунозарали «Твиттер» онлайн платформасини “эгаллаб олиши” ва компания акцияларини тахминан 44 миллиард долларлик битимни молиялаштириш учун сотиб юбориши сармоядорларга ёқмади.

Жорий йилнинг бошида «Тесла» автомобиль нархларини, баъзи ҳолларда 20 фоизга камайтиришга мажбур бўлди, бу анъанавий автомобиль саноати стандартлари бўйича ғайриоддий стратегия.

Компания шу йилнинг ёзида ўзининг «Сйбертруск» автомобилини ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда. Бироқ Илон Маск уни оммавий ишлаб чиқариш 2024 йилгача бошланмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Шунингдек, компания янги автомобиль платформаси устида иш олиб бораётгани айтилди. Бу ҳақдаги маълумотлар март ойида эълон қилинади.