Туркиянинг туризм даромади 50 фоизга ошди

0

Туркиянинг 2022 йилда туризмдан тушган даромади 2021 йилга нисбатан 53,4 фоизга кўпайиб, 46 миллиард доллардан ошди. Буни Туркия Статистика институтининг 2022 йилнинг тўртинчи чораги ва бутун йил якунлари бўйича маълумотлари тасдиқлайди, деб хабар қилмоқда Aniq.uz «Анадолу»га таяниб.

2022 йилда шахсий эҳтиёжлар учун сайёҳлик харажатлари деярли 34,5 миллиард долларни, турпакетлар учун эса 12 миллиард долларни ташкил этди.

Мамлакатга энг кўп Германия, Россия ва Буюк Британия фуқаролари саёҳат қилган.