Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан савдо ҳажмини оширмоқда

0

2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми 22,7 фоизга ўсиб, 15,7 миллиард долларни ташкил этди, дея хабар беради Евроосиё тараққиёт банки.

ЕОИИ мамлакатларига экспорт импортдан кўпроқ ўсди – мос равишда 35% ва 16%.

Бунга савдо йўллари географиясининг ўзгариши, расмий Тошкентнинг ташқи савдо айланмасида иттифоқ давлатлари улушининг ортиши ёрдам берди.

Ўзбекистон ЕОИИ аъзоси эмас, лекин ташкилотда кузатувчи давлат мақомига эга.