Гўштни кўп истеъмол қилиш саратонга сабаб бўладими?

0

Инсон учун энг хавфли гўшт бу сут эмизувчиларнинг, масалан, мол ва қўй гўшти ҳисобланади. Кўп тадқиқотларга кўра, инсон қанча кўп қизил гўшт истеъмол қилса, саратоннинг баъзи турлари (масалан, ичак, ошқозон ости бези ва простата саратони) ривожи эҳтимоли шунча юқори бўлади.

Қайта ишланган гўшт (тузланган, дудланган, консерваланган) ундан-да хавфли. Ҳар 50 қайта ишланган гўшт ичаклар саратони ривожини 18 фоизга оширади.

Агар гўшт узоқ ёки юқори ҳароратда тайёрланса (товада қовурилса), касаллик орттириш имкони янада юқори бўлади.

Бундай қайта ишлаш жараёнида маҳсулотда кўкрак бези, простата, жигар, тери, ўпка ва бошқа органлар саратони ривожига олиб келувчи зарарли моддалар ҳосил бўлади.