Жанубий Корея янги юқори самарали “Хёнму-5” баллистик ракетасини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, “Хёнму-5”нинг учирилиши 3 февраль куни Тхэан шаҳридаги Мудофаа тараққиёти агентлигининг Анҳеунг полигонида бўлиб ўтади. Синов майдончаси яқинида жойлашган ҳудудлар учун 3 ва 4 февраль кунлари навигация огоҳлантириши эълон қилинади.