Киев ядровий қуролга эга бўлмоқчи

0

Киев “хавфсизлик кафолати” сифатида ядровий қуролга эга бўлмоқчи. Бу ҳақда Украинанинг Германиядаги элчиси Алексей Макеев маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Украинанинг ядровий қуролдан воз кечишига сабаб бўлган Будапешт меморандуми ўзини оқламаган.

Эндиликда Киев Украина хавфсизлигининг янгича кафолатлари тўғирисида муҳокамаларни бошламоқчи.