Қозоғистоннинг “Ак Жол” партияси мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласини кўтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда партия раҳбари Азат Перуашев маълум қилди.
“Ак Жол” демократик партиясининг танлови Европа тараққиёт йўли, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларда европача ёндашувлар, ҳаёт сифатининг Европа стандартларидан иборат. “Алаш” етакчиси Алихон Бокейхон ёзганидек, биз келажакни Ғарб давлатларининг энг яхши ютуқларига қўшилишда кўрамиз. Қолаверса, “Ак Жол” партияси узоқ муддатли истиқбол сифатида нафақат Европа ёндашувларини жорий этиш, балки Қозоғистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласини келажакда қўйишни ҳам кўриб чиқади”, дейди Перуашев.