Ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Давлат думасига киритилди.
1992 йилда Россия Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон ва Украина билан ҳарбий ҳамда чегарачиларнинг пенсияларини ҳисоблашнинг ҳудудий принципи бўйича келишиб олганди.
Агар ҳарбий пенсионер давлатга доимий яшаш учун бошқа давлатга кўчиб ўтган бўлса, унга ўша мамлакатнинг нормаларига мувофиқ пенсия тайинланган.
Россия ҳарбийлар учун энг юқори пенсия белгиланган, бу эса сохта миграция оқимининг ошишига олиб келди. Сўнгги йилларда ҳеч қачон СССР ва РФда хизмат қилмаган хорижлик ҳарбийлар ҳам бундан фойдалана бошлади.
Шартнома денонсация қилингандан сўнг, МДҲ давлатларига доимий яшаш учун кўчиб келган РФ фуқаролари Россия ҳукуматининг 2014 йил 17 декабрдаги 1386-сонли қарори асосида пенсия оладилар.