Тошкентда ота-оналардан фарзандларини ўзлари мактабга олиб бориб, келишлари сўралмоқда

0

Сўнгги кунларда пойтахтда содир бўлган нохуш воқеа ортидан Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига мурожаат қилди.

«Ота-оналар фарзандларига ўзи ҳамроҳлик қилиши ва мактабга олиб бориб мактабдан олиб кетиши керак. Улар билан доимо алоқада бўлиб туриш лозим», – дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида 31 январь куни зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилганди. Уни ўзининг қўшниси, бир муддат аввал қизчанинг уйида уста бўлиб ишлаган 29 ёшли шахс шу куйга солгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в, з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-просессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.