Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси тўлиқ қувват билан ишлашни бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирда станциядаги буғ-газ қурилмалар тўлиқ қувват билан ишлаб, тармоққа 920 МВт узатмоқда.
“Ушбу станция Фарғона водийси аҳолиси, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларини электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг салмоқли қисмини қоплаб беради”, – дейилади хабарда.