Одатда чайнов мушаклари ақл тишлари атрофида унинг илдизларига бириккан ҳолатда жойлашади. Шунга кўра, ақл тишларнинг вазифаси юмшоқ танглай ва чайнов мушакларига мустаҳкам таянчни таъминлашдир.
Ақл тиши олиб ташланганда юмшоқ танглай мушакларининг осилиб қолиш хавфи мавжуд. Бу жараён, ўз навбатида, кучли хуррак отиш ва юқори нафас йўллари бекилиб қолиши хавфини туғдиради. Одам чуқур уйқу вақтида бўғилиб қолса, яъни юмшоқ танглай мушаклари осилиб, юқори нафас йўлини бекитиб қўйса, нафас олишга имкон бермайди.
Шунинг учун, юқорида санаб ўтилган ортодонтик кўрсаткичларга кўра, бутун дунё стоматологик амалиётида ақл тишларни олиб ташлаш (қатъий кўрсатма бўлмаса) тақиқланади.