АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Хейли президент сайловида иштирок этмоқчи

0

 

АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили ҳамда Жанубий Каролина штатининг собиқ губернатори Никки Хейли 2024 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ президенти сайловида ўз номзодини кўрсатади, деб хабар тарқатди CNN телеканали.

У ушбу қарорини 15 февралда Чарльстонда эълон қилади. Хейли Республикачилар партиясидан номзодини қўймоқчи.