АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден “Грэмми” мукофотининг тақдирлаш маросимида бошловчилик қилади. Бу ҳақида Ой уй маъмурияти расмий баёнот берган.
Жилл Байден тақдирлаш маросимини таниқли рэпер Карди Би, актёр ва телебошловчи Жеймс Корден, актёрлар Билли Кристал ҳамда Виола Девислар билан биргаликда олиб бориши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Грэмми” мукофотининг тақдирлаш маросими шу ҳафтанинг якшанба куни, 6-февраль санасида ўтказилади.