Лавров «навбатдаги Украина»га айланиши мумкин бўлган давлат номини айтди

0

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб давлатлари Молдовани «навбатдаги Украина» сифатида кўраётганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.

Сергей Лавров «Россия сегодня» бош директори Дмитрий Кисельёвга берган интервьюсида Россия атрофидаги давлатларнинг қайси бири «Украина йўлидан» бориши мумкинлигини айтди.

«Ҳозир Молдова бу ролга кўз тикмоқда», — дейди Россия ташқи ишлар вазири ва Молдова президенти Майя Санду НАТОга аъзо бўлмоқчи эканини айтди.